Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдода келишув

13:08 / 20.07.2015 | Habib | 2644

Ассаламу алайкум! Мендан бир дустим қарз бериб туришимни сўради. Менда пул йўқлиги сабабли биз шундай келишдик, яъни, менда 2011-йилги стандарт матиз автомобили бор эди. Уни сотиб пулини дўстимга бердим. Маълум вақт ўтгандан сўнг дўстим менга ўша пул эвазига 2012-йилги люкс матиз автомобили олиб бериши керак эди. Ҳозир дўстим ўша келишув бўйича менга автомбил олиб беришга тайёр, лекин мен уни олсам ўз автомобилимдан кучли ва қимматли бўлгани учун шаръан тўғри бўлармикан деб ўйланиб қолдим. Шу саволга аниқлик киритиб берсангизлар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар сиз келишув вақтида қимматроғини олиб беришини шарт қилган бўлсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat