Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суицид ва Исломда яшашдан мақсад

08:08 / 23.12.2013 | Jaloliddin Khamidov | 3415
Ўтган йили бир дўстим вафот қилди. Жанозасига қатнаша олмадим. Кейинроқ билсам, жонига қасд қилибди. Шундан кейин бу масала мени кўп ўйлантириб қўйди. Сайт архивининг бу масалага оид савол-жавобларини ўқиб чиқдим. Жавобларда, Қуръони Карим оятлари, хадислардаги шу мавзуга оид, жазо ва маййитга бўлган ҳаракатлар эътироф ва таъкид қилинади. Маълумки, бу машъум йўл билан ҳаётдан кетаётганлар сони (%) кўпайса кўпаймоқдаки, камайётгани йўқ. Мусулмон дунёсида, хусусан бизда ҳам аҳвол бошқача эмас, назаримда. Гап шундаки, бу ишга жазм қилган инсонни (мен жангдаги қаҳрамон аскар ё ахмоқ, газанда фанатикларни назарда тутмаяпман) наинки сиз таъкидлаган ҳужжатлар, балки ёру биродарлари, жигарлари қолаверса ўз оила-фарзандлари ҳам қизиқтирмай қўяди. Ҳолбуки, уни энди ҳеч нарса қизиқтирмайди. У тўйган. Бу масала, чамамда ҳаётдан, яшашдан мақсадга бориб тақалади. Савол: Исломда, хусусан бизни ҳанафий мазҳабимизда олий ва ёки оддий мақсад нима? Жавобда, ёки улар орасида кўпайиш кўрсатилса, нафақат оддий махлуқ, балки энг оддий бактериядан фарқ бўлмайдику? Мақсад Жаннат бўладиган бўлса, мутасаввифларнинг эътироф этишича, бундай мақсад таъмадан бошқа нарса эмас. Уларнинг кўзлаган мақсадларини оммага кўчириб бўлмайди. Зеро ҳамма ҳам улардек зеҳн, идрокка эга эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Яшашдан мақсад, Аллоҳ таолога бўлган иймоннинг ер юзида қарор топишига ҳисса қўшиш. Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб, қайтарганидан қайтиш. Ушбу ҳар бир инсон учун шараф бўлган ишларни амалга ошириб икки дунёнинг саодатига эришиш.

Топ рейтинг www.uz Openstat