Ассалому алайкум! Ҳар гал ваннага киришдан олдин ўқиладиган дуоларни ва “Басмала”ни бардавом ўқияпман. Аммо жунуб ҳолда туалет ва ваннага киришдан аввал, шу дуоларни такрорлашни давом этаверайми? Негаки ушбу дуоларда Аллоҳнинг исмлари мавжуд, мен эса жунуб-нопок ҳолда Аллоҳнинг исмларини айтишга уялаяпман. Қандай иш тутай? Илтимос аниқ йўлни кўрсатиб беринглар.
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=23753.0
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда : “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма ҳолатда Аллоҳни зикр қилар эдилар”. Уламоларимиз ўша “ҳамма ҳолат”нинг жумласига жунуб ҳолат ҳам киради деганлар. Валлоҳу аълам.