Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суннатми?

09:50 / 20.07.2015 | Rich Boy | 2869

Ассаламу алайкум! Қон олдириб туриш суннатми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 2570. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўн еттинчи, ўн тўққизинчи ва йигирма биринчи кунлари қон олдирса, ҳар бир дардга шифо бўлур», дедилар».
Шарҳ: Албатта, бунда қон олдириш билан боғлиқ бўлган дардларга шифо бўлади.
2572. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига исро қилдирилган кеча ҳақида сўзладилар. Албатта, қайси бир фаришталар тўпи олдидан ўтсалар, «Умматингни қон олдиришга амр қил», деганлари ҳақида сўзладилар».
Шарҳ: Ушбу ривоятларда қон олдиришга кўп тарғиб қилинишининг асосий сабаби – Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ўша пайтдаги мусулмонлар ўта иссиқ минтақа ҳисобланган Ҳижозда яшаганларидандир. Уларнинг шароити шундай қилишни талаб қилган.
2579. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиз даволанган нарсаларнинг энг яхшиси  бурундан дори томизиш, оғиздан дори ичириш, қон олдириш ва сурги», дедилар».
Термизий ҳасан санад ила ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Ўша вақтдаги хасталикни муолажа қилишда ишлатиладиган энг машҳур тўрт услуб шулардан иборат эди. Мишқос, яъни жароҳат ўрнига нарсани қиздириб босиш ноилож қолганда қўлланиладиган услуб эди.
Ушбу ҳадисда зикр қилинган услубларни юқоридаги бошқа ривоятларда ўрганиб чиқдик. Фақат сурги ичиш биринчи бор зикр қилинмоқда. Уламоларимизнинг таъкидлашларича, маккаи сано ўша даврда Ҳижоз диёрида энг яхши сурги бўлиб ҳисобланган экан. Ҳозир ҳам шундай.
Ўтмишда махсус услуб билан қон олдириш одати бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам қон олдирганлар. Ундан кейин эса ғусл қилганлар. Чунки баданга қон сачраш эҳтимоли кучли. ("Ҳадис ва Ҳаёт")
Одатда кўп табиблар қон олганларидан кейин сув текизмасликка буюрадилар. Лекин ўша қон олиш мобайнида қон тарқаган жойларни ювиш вожибдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat