Ассалому алайкум! “Руҳий тарбия” китобининг 1-жузида Қуръон Карим тиловати фазилатлари ва самаралари ҳавас қиларли даражада келтирилган. Хусусан, бир ривоятда ҳаттоки Қуръон соҳибига: "Қироат қилиб кўтарилавер" -дейди. Бошқа ривоятларда эса, "Қуръон Қиёмат куни соҳибига Роббисидан каромат тожи, каромат сарпоси, ҳаттоки Аллоҳдан Унинг розилигини сўраб бериши", "қорининг ота-онасига қуёш зиёсидан ҳам зиёда ярқираган нур берилиши" ва жуда кўп-кўп бошқа самаралар келтирилган. Агар оддий киши Қуръон Каримни қийналиб устоз топиб ўрганиб олса ва қийналиб бир ойда бир марта хатм қилишни йўлга қўйса, ушбу “Руҳий тарбия” китобида келтирилган ҳамма Қуръон Карим тиловати самаралари унга ҳам бериладими? Аллоҳ ишларингизда гўзал сабр ва улкан ажрлар берсин! Шайх Ҳазратлари раҳимаҳуллоҳнинг ҳақиқий бардавомчилари бўлинглар!
Ва алайкум ассалом! Ҳар бир ҳаракат қилувчига бундай фазилатларни берилиши Аллоҳнинг фазлидан йироқ эмас. Валлоҳу аълам.