Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эмикдошлар никоҳи

23:27 / 24.12.2018 | Dilmurod | 2479
Ассалому алайкум! Мен гўдаклигимда 5-6 ойлик вақтимда онам бетоб бўлган экан. Шуда ҳоламнинг ҳам ёш боласи бўлган, мендан катта ҳолам мени икки марта эмизган экан. Ҳозир мен 24 ёшдаман, менга ўша ҳоламни кенжа қизларини келин қилишмоқчи. Ота-онам айтишча уйлансам бўлаверармиш. Бир қори шундай дебди. Ўзи билан бир вақитда эмган қиз бўлмаса ёки икки ёшдан кейин эмган бўлмаса уйланса бўлади дебди. Мен эса нима қилишни билмай қолдим. Мени эмизган ҳоламни қизини олсам бўладим? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Сиз ўзингиз эмган аёл(ҳолангиз)ни фарзанди ҳисобланасиз. У аёлнинг қизлари сизга ҳалол бўлмайди. Ўз синглингизга уйлангандек бўласиз. Сизга айтган қори қаттиқ ва катта хато қилибди. Уйлансангиз ҳаром ишга қўл урган бўласиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat