Ассаламу алайкум! Намозда биринчи-учинчи ракъатларда саждадан қиёмга тураётганда ҳар-бир ракъатда аввал ўтириб, кейин туриладими ёки бирданига туриладими ? Жавоб учун олдиндан рахмат Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин.
Ва алайкум ассалом! Бирданига турилади. Сиз айтган қиёмга туришдан олдинги бир оз ўтиришни истироҳат жалсаси дейилади. Шофиъийлар ва ҳанбалийлар бу жалсани "мустаҳаб" дейишади. Бошқа уламолар ва жумладан ҳанафий мазҳаби уламолари ҳам "мустаҳаб эмас" деб айтишади. Валлоҳу аълам.