Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! 13 йиллик қазо намозларим бор. Кун давомида қазо намозларимми ўқиб боряпман. Баъзида кун давомида (қазо намозни ўқишга) улгурмасам хуфтон намозидан кейин витр намозини ўқиб бўлиб, қазо намозларими Аллоҳ қодир қилганча ўқимоқдаман. Витр намозидан кейин қазо намозларимни ўқишим дурустми? Қазо намоз учун вақт тайин қилиш шарт эмасми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Витр намозидан кейин қазо намозларни ўқиш дуруст. Қазо намоз учун вақт тайин қилиш шарт эмас.