Ассалому алайкум! 2 киши бир вақтдаги шом номозини қазосини ўқишга тўғри келиб қолса. Имомга ўтган киши одатдагидек 2 ракатини овоз чиқариб ўқийдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳа, жамоат бўлиб ўқиётгани учун аввалги икки ракатда қироатни жаҳрий қилиши вожиб. Валлоҳу аълам!