Ассаламу алайкум! Шайх Ҳазратлари ҳаётлик вақтларида у кишидан аудио маҳсулот ва мақолаларидан нусхаларидан яқинларимга тарқатишга рухсат олганман. Яқинда шайх Ҳазратларининг савол-жавобларидан бир нечтасини ёшларга фойдаси бўлади деган мақсадда ижтимоий тармоқларда тарқатдим. Шунда бир укамиз “бундай қилиш мумкин эмас” деб қолди. Шу тўғрими? Шайх Ҳазратларига тегишли сайтлардан савол-жавоб ва мақолаларни копировать қилиб тарқатишимга рухсат беришларингизни сўрайман. Менинг ожизона фикрим бўйича шундай қилсак кўпчиликка ҳар томонлама фойда келтирган бўламиз.
Ва алайкум ассалом! Сайтнинг ўзидан фойдаланишингиз мақсадга мувофиқ ва гумондан йироқ бўлади. Аллоҳ ҳаммамизни Ўз ҳидоятида бардавом айласин! Исмоил Муҳаммад Юсуф. Валлоҳу аълам.