Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозда кулмоқ

15:38 / 07.08.2023 | F.n | 531

Ассалому алайкум! Гохида намоз вақтида шайтоний кулгу келади. Ўзимни қўлга олиб жилмаймасликга харакат қилсам хам юзим гўё жилмаймоқчидай харакатланади. Қироатимда эса ёнимдагилар эшитиши мумкин бўлган даражада титроқ оханги юзага келади. 1. Бу холат намоз ва тахоратни бузадими? 2. Фақат намозни ўзинигина бузиши мумкин бўлган кулишнинг энг оз миқдори қандай бўлади? Бу саволни беришимдан мақсад кулгу келганда ўзимни қўлга олишимга қарамай намозни бузадиган даражада кулгу содир бўлдимикан деган хавотирга тушаман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозхон ўзи эшитадиган даражада кулса, намози бузилади, таҳорати кетмайди. Агар ёнидагилар ҳам эшитадиган даражада кулса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилади. Овоз чиқармай табассум қилса, намоз ҳам, таҳорат ҳам бузилмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat