Ассалому алайкум! Яқинда бир жойда кўриб қолдимки руку ва саждада айтиладиган Субҳана раббиял азийм ва Субҳана раббиял аълони 5-7 мартта айтса савоби кўпроқ бўлади деб ўқиб қолдим. Ман намоз бошлаганимдан бери 3 мартта айтардим. 5-6 ойдан бери 5 маҳал намоз ўқиганимда яъни фарз ва суннат намозларимдаям руку ва саждада 5 мартта айтвомман. Ростан ҳам кўп этса савоб бўладими ёки 3 марттадан кўп айтиш мумкинмасми?
– Ва алайкум ассалом! Энг ками учта айтилсин дегани. Бу дегани тоқ ададда қанча айтса ҳам яхши деганидир. Валлоҳу аълам!