Менда бир таклиф пайдо бўлди. Албатта Тошкент шаҳри аҳолиси ва баъзи вилоятликлар учун илм олиш, Исломни ўрганиш, маърузаларингиздан баҳраманд бўлиш муаммо эмас. Аммо узоқдаги биздек шароити чекланган, бироқ исломни ўрганишга қаттиқ қизиқадиган, ислом олий маъҳадида ўқишни, сиздан сабоқ олишни фақат орзу қиладиганлар учун бир танлов, суҳбат ёки шу каби бирор нарса ташкил етилса, ҳар бир вилоятдан юқори баҳо олганлар ташкилотчилар томонидан исломий маъҳадда ўқитилса жуда яхши бўлар эди. Таклифим сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддаман.