Ассалому алайкум! Яқинда кайнонамлар бизга уй олиб беришди. Лекин бироз пул етмагани сабаб мен ўз ойимдан қарзга деб пул олгандим. Қайнонам “олаверинг тез орада берамиз”, дегандилар, лекин кўчиб чиққанимиздан кейин қарзни ўзимизга ташлаб қўйишди. Ойимлар ҳам пулларини сўраяптилар мендан. Хўжайиним айни пайтда бунча пул беролмайдилар. Қарз кимни бўйнида? Мени ҳам зиммамдами? Агар мени зиммамда бўлмаса мен ўз пулимдан(ўқитувчиман) садақа берсам бўладими? Айтишларича, қарздорнинг садақаси ўтмас экан.