Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тонгда ўқиладиган калима

00:07 / 18.11.2020 | Davronbek Toxirov | 1433

Ассалому алайкум! Шундай бир калима бор эканки уни тонгда ўқиган одам шу куни ўлса жаннати бўлар экан Шу қайси калима? Агар иложи бўлса шу калимани тўлиқ ёзинглар. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади: 

حَدَّثَنِي شَدَّادُ بْنُ أَوْسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «سَيِّدُ الْاِسْتِغْفَارِ أَنْ تَقُولَ: اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ، خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ، وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ، أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ، وَأَبُوءُ بِذَنْبِي، اغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ». قَالَ: «وَمَنْ قَالَهَا مِنَ النَّهَارِ مُوقِنًا بِهَا، فَمَاتَ مِنْ يَوْمِهِ قَبْلَ أَنْ يُمْسِيَ، فَهُوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، وَمَنْ قَالَهَا مِنَ اللَّيْلِ وَهْوَ مُوقِنٌ بِهَا، فَمَاتَ قَبْلَ أَنْ يُصْبِحَ، فَهْوَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ 

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳу шундай сўзлаб берди:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Истиғфорнинг саййиди «Аллоҳумма анта Роббии, лаа илааҳа иллаа анта, холақтании ва ана ъабдук ва ана ъалаа ъаҳдика ва ваъдика мастатўту, аъуузу бика мин шарри маа сонаъту, абуу’у лака би ниъматика ъалаййа ва абуу’у бизанбии, иғфир лии фа’иннаҳуу лаа йағфируз зунууба иллаа анта», дейишингдир».* Ким буни кундузи чин дилдан айтса ва шу куни кеч кирмасдан вафот этса, жаннат аҳлидандир. Ким буни кечаси чин дилдан айтса ва тонг отмай туриб вафот этса, жаннат аҳлидандир».

* Истиғфорнинг маъноси: «Аллоҳим! Роббим Ўзингсан. Сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени Сен яратгансан ва мен Сенинг қулингман. Мен қурбим етганича Сенинг аҳду паймонинг ва ваъдангда турибман. Қилмишларимнинг ёмонлигидан Ўзингнинг паноҳингга қочаман. Менга берган неъматларингни ҳам тан оламан, гуноҳларимни ҳам тан оламан. Мени мағфират қилгин, чунки Сенгина гуноҳларни мағфират қиласан». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat