Ассалому алайкум! Рамазон ойи муборак бўлсин! Мен оғиз ёпишимдан аввал тиш ювганимда тишим қонагани сабаб яхшилаб ювиб тозалаш учун ушланиб қолганим учун вақтни нотоғри чамалаб оғиз ёпишни 2 дақиқага ўтказиб юборибман. Энди рўзамнинг қазосини тутиб бераманми ёки тиш ювиш пайтида ҳеч нарса емаганим учун рўзам дуруст бўладими? Қон чиқиши рўзамга зарар қиладими? Дуони оғиз ювгандан сўнг ўқидим ва соатга қараганимда 2 дақиқа ўтган экан. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Тиш ювиш пайтида ҳеч нарса емаганингиз учун рўзангиз дуруст бўлади. Валлоҳу аълам.