Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оқ ип қора ип

10:06 / 23.04.2020 | Фирдавс | 2476

Ассалому алайкум! Устоз, мен олдинлари қазо рўзамни тутмоқчи бўлганимда азондан 1 ёки 1.5 соат аввал нийят қилардим. Яқинда Кифоя ва Ҳадис ва ҳаёт китобларида “оқ ип ва қора ип” ояти ҳамда “Билолнинг азони сизларни еб ичишдан тўхтатмасин” деган ҳадисни ўқиб кейин, унда Рамазон тақвимлари нимага керак деб ўйланиб қолдим. Саволимга жавоб топаолмай кейин бу Рамазон вақтига хос бўлса керак ва исломда яратилган енгиллик бўлса керак деб намоз вақти Муслим про-да кирса хам (чунки Корея давлатида эдим) овқатланаверардим. Бугун шу сайтда Оғиз ёпиш вақтидан сал ўтганда қазосини тутасиз дейилган жавобни ўқидим. Мен қазо рўзаларимни яна қазосини тутаманми? Ҳозирда Ўзбекистондаман. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, саҳарлик вақти тугаганидан кейин ҳам еб-ичиш ўша кунги рўзани бузади. Сиз ўшандай қилиб тутган рўзаларингизни қайтадан тутиб берасиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat