"Хадис ва хаёт" туркумидан китобларингизнинг намозга тааллуқли жузида саждаи сахв хақидаги бўлимни ўқидим. Унда фақат имомгина бир тарафга салом бериб сахв саждасини қилади, дейилган. Бундан ёлғиз намозхон саждаи сахв қиладиган бўлса, хар иккала тарафга салом бериб, сўнг уни адо этади, деган хулосага келсак тўғри бўладими?
Тўғри бўлади.