Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ушбу касбда иш юрутиш мумкинми?

16:15 / 20.06.2015 | Акмал Умаров | 3216

Ассаламу алайкум! Азиз устозлар! Мен компьютер дастурчиси бўлиб ишлайман. Шу кунларда менга бир таклиф тушди. Бу лойиҳада мен бир неча дастурчилар қаторида иш берувчига интернет тармоғида ва янги телефон тизимларида реклама кўрсатиш тизимини тузишим керак бўлади. Бу дастурда мен фақат дастур алгоритмларини ёзаман. Реклама мавзусини, дизайнини, расмларини ва матнларини мен чизмайман ва танламайман. Иш берувчи корхона реклама тизимида турли корхоналарнинг маҳсулотларини реклама қилади. Рекламалар ҳар қандай мавзуда бўлиши мумкин. Уларнинг ичида казино ва бошқалари ҳам учраши мумкин. Реклама таркиби менга маълум эмас. Шу лойҳада мен қатнашишим маъқулми ёки номаъқулми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Моида” сураси 2-оятида:
«....Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг».
Ушбу мўъжазгина жумла дунёдаги барча ҳамкорликлар учун асосий қоида ҳисобланади. Исломдан аввалги даврда ҳамкорлик қоидаси уруғчилик, қабилачилик ва бошқа шунга ўхшаш ўлчовлар асосида бўлар эди. Ўзига яқин бўлган шахс, тоифа, қабила, давлат ёки халқ нима қилса, унга ҳамкор бўлиш зарур эди. Жумладан, зулм ва душманлик ишларида ҳам.
Исломда эса ҳамкорликнинг бош шарти яхшилик ва тақводир. Агар шу шарт вужудга келса, ҳамма билан ҳамкорлик қилинаверади. Аммо қаерда гуноҳ ва ёмонлик бўлса, ким бўлишидан қатъи назар, ҳамкорлик қилинмайди.
Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолога боғлиқ. Мазкур ишларни амалга оширишда, албатта, тақво шарт. Шунинг учун ҳам
«Аллоҳга тақво қилинг», – деб алоҳида таъкидланмоқда.
Инсон Аллоҳдан қўрққанидагина Аллоҳни рози қиладиган ҳамкорликларни амалга оширади. Инсон Аллоҳга тақво қилгандагина ундан яхшилик кутиш мумкин. Кимки яхшилик қилса, ўзигадир. Ёмонлик қилса ҳам ўзигадир. Аллоҳдан қўрқмаган, Унинг амрида юрмаганлар билиб қўйсинларки:
«Албатта, Аллоҳ иқоби шиддатлидир». (Тафсири Ҳилол).
Бу соҳани биздан кўра ўзингиз яхши биласиз. Юқоридаги ояти каримадан қай бирига тушишини ўзингиз ҳал қилиб олаверинг. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat