Ассалому алайкум! Савол жавоблар рукнини доимо кузатиб бораман. Саволим шуки оғир касалликка чалиниб йиллар давомида азоб чекиб вафот этганларни бу дунёда гунохлари тўкилиб кетади. Гунохлари қолмайди, Аллоҳ суйганига дард беради деганлари тўғрими?
- Ва алайкум ассалом! Ўша дардга қўлдан келганча ибодатни ҳам қўшиб қўйиш керак. Дардни ўзи кифоя қилмайди. Аллоҳ таоло Ўз фазли ила ётиб намоз ўқишга қодир бўлган инсонни соғлигида жамоатга қатнаб ўқиган бўлса, ўша жамоатга қатнаб ўқиганнинг савобини беради.
عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ قَالَ النَّبِىُّ صلي الله عليه وسلم: إِنَّ الْعَبْدَ إِذَا كَانَ عَلَى طَرِيقَةٍ حَسَنَةٍ مِنَ الْعِبَادَةِ، ثُمَّ مَرِضَ قِيلَ لِلْمَلَكِ الْمُوَكَّلِ اكْتُبْ لَهُ مِثْلَ عَمَلِهِ إِذَا كَانَ طَلِقًا حَتَّى أُطْلِقَهُ أَوْ أُكْفِتَهُ إِلَىَّ. وَ كَذَا وَرَدَ فِى الْمُسَافِرِ وَ الشَّيْخِ الْكَبِيْرِ مرقاة
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, бир банда ибодат бўлган амаллардан бирини ўзига одат қилиб олиб, сўнг касал бўлиб қолса, унга вакил қилинган фариштага “Бандамни касаллигидан фориғ қилгунимча ёки вафот топтиргунимча соғлик вақтида қилган амалларининг савобини ёзиб тургин” дейилади”, дедилар”.
Бундай ҳадис мусофирлар ва кексалар ҳақида хам айтилган (Мирқот).
Валлоҳу аълам!