Ассаламу алайкум! Устозлар менинг саволим қуйидагича: уйда қўйларим бор, ишхонамиздан бир опа бундан хабар топиб уйида бир қўйи борлиги ва у ёлғизлиги сабаб қийналаётганини айтиб, мендан ўша қўйини менинг қўйларимга қўшиб қўйишимни илтимос қилди. Қўйни олиб келганидан тахминан 20 кунлардан сўнг қўйларни беда(йунгичка) ейиши учун ҳовлига чиқардим. Шунда у кишининг қўйи кўпроқ еб, бўкиб ўлди. Ҳатто ҳалоллашга ҳам улгурмадим. Мен у кишига бу ҳолатни айтишга уялдим. Энди у кишига айтмасдан ўрнига олиб қўймокчиман. Лекин ҳаражати оғирлик қилмоқда. Қандай йўл тутсам шариатга мувофиқ бўлади? Жавоб учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ўша танишингизга шариатни тушунтиринг. Омонат тўланмайди, лекин бепарволик қилинган бўлса албатта тўланиши керак. Валлоҳу аълам.