Ассаламу алайкум! Аллоҳим ишларингизга ривож берсин. Мен Дубай шаҳрида стюард яъни бортпроводник бўлиб ишлайман. Ҳамма қатори рўза тутишни ният қиламан, лекин ўзларингизга маълум бизнинг ишимизда ҳар куни ҳар хил шаҳар ва давлатларда бўламиз. Мен рўза тутишим учун қандай тақвимдан фойдаланишим мумкин? Асли ўзим Қозоғистонликман. Жавоб учун олдиндан раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Асосан саҳарлик қайси шаҳарда ва ифтор вақтида қайси шаҳардалигингизга эътибор беринг. Мабодо сахарлик ёки ифтор самалёт осмондалигида тўғри келиб қолса, тонг ёришиши ва қуёшга эътибор қаратинг. Валлоҳу аълам.