Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз

13:57 / 19.06.2015 | Isakov S | 2842

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари. Вазият: Бир киши иккинчи кишидан пул қарз олди. Лекин ўша олинган пул қандай йўл билан (ҳалол ёки ҳаром) топилганини қарз олган киши билмайди. Албатта қарздор пулни қайтаради. Савол: Агар олинган қарз қайси йўл билан топилгани қарз олган кишига маълум бўлмаса, бунинг қарздорга зиёни йўқми? Яъни агар қарз берувчи пулни ҳаром йўл билан топган бўлса, қарз олувчига бу пул ҳаром бўлиб қолмайдими? Олдиндан ташаккур!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Зиёни йўқ. Чунки ҳар бир мусулмон ҳақида яхши гумон қилишга буюрилганмиз. У ҳақ эгаси ҳақида ҳам шундай гумонга бўламиз. Лекин топган нарсаси ҳаромлиги аниқ бўлса, бунга шариатимизда қоида бор. У, олишлиги ҳаром бўлган нарсани беришлик ҳам ҳаромдир. Яъни молни ножоиз йўллар билан топиш ҳаром бўлганидек, бошқаларга қарз ёки шунга ўхшаш нарсаларга бериш ҳам ҳаром. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat