Ассалому алайкум! Қон теккан деб гумон қилинган лекин қон излари топилмаган кийимда намоз ўқилганда намозни қайта ўқиш керак бўладими? Қон изи топилмагани сабаби кийим қора рангда эди. Бундай вақтда нима қилган дуруст?
– Ва алайкум ассалом! Нажосат текканини аниқ билмасангиз, унинг асари ҳам кўринмаса, фақатгина гумон қилаётган бўлсангиз, у билан ўқилган намозларни қайтармайсиз. Чунки асл ҳолат кийимнинг поклигидир, аниқ илм шак билан завол топмайди. Валлоҳу аълам!