Ассалому Алайкум! Савол: Ҳазрат учун таъзиямни қабул айланг. Саволим қуйидагича. Мен Россияда ишлаганимда кумуш тўплаган эдим. У кумушлар ароқ ичидан чиқар эди. Мен намоз ўқишни бошладим, ҳалол-ҳаромни билдим. Менга маслаҳат беринг, ҳозир менда 70 граммдан кўп кумуш бор. Ундан тақинчоқ ясасам ёки сотиб пулини ишлатсам бўладими?
Жавоб учун раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалам! Ҳамдардлик учун ташаккур. Барчамизга Аллоҳ таоло сабр берсин. У бировнинг мулки бўлмаса, ундан хоҳлаган тарзда фойдаланиш мумкин.