Ассалому алайкум! Менда тушунмовчилик юзага келди бита саволни ўқиб қолдим. Жинсий алокадан кегин. Тахорат килиб кегин гусл килинадими. Ёки Тахорат шарт емасми? Жовобингиз учун олдинадан рахмат "Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом! Тахорат килиб кегин гусл килса суннатни ҳам адо қилган бўлади. Таҳорат қилмасдан ғусл қилса ғусл адо бўлиб, ўша суннатни тарк қилган бўлади. Валлоҳу аълам! Шунда тахорат қилиш суннат экан Лекин мен Ибодати Исломия китобида ғусл килиш тартиби деган жойда мен 1. Аввало, истинжо қилинади. 2. Сўнг қўл ювилади. 3. Тахорат қилинади (бундан фақат оёқ ювилиши мустасно). 4. Ундан сўнг бошга, сўнгра ўнг елкага, сўнгра тананинг бошқа аъзоларига сув етказилиб, хамма жой ювилади. 5. Сўнг яна икки марта шу тариқа ювинилади. 6. Якунда оёқ ювилади. Шуни ўқидим устоз тепадаги саволда суннат қилмаса суннатни тарк қилиш бўлади деб ёзилган экан лекин устоз ибодати исломияда тахорат қилиш тартибида тахоратни ёзиб қўйишибти шунга устоз тушунмадим
– Ва алайкум ассалом! Берилган жавобда ҳеч қандай англашилмовчилик йўқ. Ғуслнинг аввалида қилинадиган таҳорат назарда тутилган.
САВОЛ: Ғусл тартиби қанақа?
ЖАВОБ: Аввал икки қўлини бўғимларигача уч ювилади. Бадандаги нажосатлар кеткизилади, зарурат бўлса-бўлмаса истинжо қилинади. Суннатга мувофиқ таҳорат олинади.
Сув тўпланадиган жойда бўлса, оёғини охирида ювилади. Тўпланмайдиган жой бўлса оёғи ҳам ювилади. Бошидан сув қуяди. Ўнг елка, чап елкага сув қуяди. Ҳар бир ювишда уч бор ювади.
Ғуслни фарзлигига ҳам юқоридаги Моида сурасининг 6-ояти далил бўлади.
Ғуслни фарзлари учтадир:
1-Оғизга сув олиб чайқамоқ — мазмаза.
2-Бурунга ачишгунча сув тортиб қоқмоқлик — истиншоқ.
3-Баданнинг ҳамма ерига сув етказмоқлик. Агар баданинг озгина жойига сув етмай қолса ҳам, ғусл дуруст бўлмайди. Яна жасаддаги чуқурчаларга, яъни киндик ва шунга ўхшаш аъзоларга ҳам сув етиши шарт. Яна ғуслдан олдин бадандаги ҳар қандай сувни тўсувчихамир, ёғ, кўз атрофидаги кирлар, аёллар лакларига ўхшаш нарсаларни кетказиш лозимдир. Худди шундай ёпишиб турган узук, билакузукка ўхшаш нарсалар бўлса, уларни ҳам айлантириш лозимдир. Сочи ўрилган аёлларга сочини ечиши шарт эмас, балки аслига етказса кифоя. Аммо сочи ўрилмаган аёллар сочини ечиб ювиши шарт. Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ мазмаза ва истиншоқ суннат дейдилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзларини далил қилади.
عشر من الفطرة
"Ўнта нарсани фитратдан" деб, уларнинг орасида ушбу амалларни ҳам зикр қилганлар. Лекин Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ оятдаги таъкидни далил қилганлар ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
انّهما فرضان في الجنابة سنّتان في الوضوء
деган ҳадисни ҳам далил қилганлар.
Энди ғуслнинг суннатларини келтириб ўтамиз.
1-Ният билан бошламоқ. Ният қалб билан қилинади. Тил билан айтиш ҳасан яъни мустаҳабдир.
2-Бисмиллаҳни айтиш.
3-Аввал икки қўлни бандигача ювмоқ.
4-Фаржни ювиш ва бадандан нажосатни кетказиш.
5-Таҳорат қилмоқ.
6-Бадандан олдин бошни уч марта ювмоқ (Биринчиси фарз, иккинчи ва учинчиси суннат).
7-Ишқалашлик.
8-Баданни уч марта аввал ўнгдан, кейин чапдан ювмоқ.
9-Аъзоларни уч мартадан ювмоқ. Бундан ташқари таҳоратнинг суннатларини барчаси ғуслга ҳам суннатдир. Валлоҳу аълам!