Ассалому алайкум! Агар жмоат намозларда техник сабабарга кўра имомни қироати ташқаридаги жмоатга эшитилмаса, ташқаридаги жамоат намози нима бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Имомни ҳаракатини билиб туриш шарт бўлади. Имомдан бир рукн орқада қолса, яъни бехабар қолса, намозига халал бўлади. Шунинг учун ё имомни ҳаракатини кўриб турадиган ёки эшитиб турадиган ҳолатда бўлиши шарт. Қадимда намоз такбирларини етказиб берувчи мукаббирлар бўлган, улар баланд овозда имомни ҳаракатларини билдириб такбир айтиб турган. Валлоҳу аълам!