Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Доимий яшаш жойим бошқа вилоятда. Лекин ўзим Тошкентда ишлайман. Ҳар 2 ҳафтада уйга бориб тураман. Тошкентга келганда, акамнинг шахсий уйида тураман. Мен Тошкентдалигимда намозни тўлиқ ўқийманми ёки қаср қилсам бўладими?
Бир жойда ўн беш кундан ортиқ туришни ният қилган одам намозни тўлиқ ўқийди.