Ассалому алайкум "Зикр Аҳлидан Сўранг" ҳайъати. Бундан анча аввал банк соҳасида ишлаш ҳақида йўллаган саволимга Шайҳ Ҳазратлари "Рибога алоқаси бўлмаган банк ишларида ишлашга рухсат берилган" деб жавоб берган эдилар. Кейинчалик исломий банкка ўтишим учун, банкда иш тажрибам керак экан. Мен банкнинг “риск бошқарув” бўлимига ўтмоқчиман. Бу ишнинг асосий фаолияти, банкка тегишли ҳамма қимматбаҳо қоғозларнинг (булар орасида фоизли сертификатлар ҳам, корхона акциялари ҳам бор) қийматини ўзгариши ҳақида ҳисобот тайёрлашдан иборат. Кредит контрактлари ва савдоларига тўғридан-тўғри аралашмайман. Лекин ҳисоботларда молиявий бозордаги фоизларни банкка таъсирини ҳам таҳлил қиламан. Саволим қуйидагича: 1. Ишим бевосита кредит ва фоиз ишларига алоқадор бўлмаса, кейинчалик исломий банкка ўтиб кетиш нияти билан шу соҳада ишлашим мумкинми? Инша Аллоҳ ҳалол касб қилмоқчиман. Қилаётган хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин!
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol-30544/#comment-8478