Ассалому алайкум! Саҳобалардан Саъд ибн Убода розиллоҳу анҳу уйланган кунлари келин нор туяда келар экан. Шу пайт Саъд: "Хотиним ўтирган туяга бошқа бирор (бегона) эркак ўтирмасин", деб дарҳол ўша туяни сўйиб ташлар экан шу сахихми?
– Ва алайкум ассалом! Саъд розияллоҳу анҳу ўта рашкли бўлганлар.
وَقَالَ وَرَّادٌ: عَنِ الْمُغِيرَةِ، قَالَ سَعْدُ بْنُ عُبَادَةَ: لَوْ رَأَيْتُ رَجُلًا مَعَ امْرَأَتِي لَضَرَبْتُهُ بِالسَّيْفِ غَيْرَ مُصْفِحٍ، فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَتَعْجَبُونَ مِنْ غَيْرَةِ سَعْدٍ، لَأَنَا أَغْيَرُ مِنْهُ وَاللهُ أَغْيَرُ مِنِّي
Варрод Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Саъд ибн Убода: «Агар аёлим билан бегона эркакни кўриб қолгудек бўлсам, уни қилич билан ўтмас томонини қилмасдан (яъни тиғи билан) урар эдим», деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саъднинг рашкидан ажабланяпсизларми? Мен ундан ҳам рашкчироқман. Аллоҳ эса мендан ҳам рашкчироқ», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан "Саҳиҳул Бухорий"). Валлоҳу аълам!