Ассалому алайкум! Нажосат ғализа бир дирхам авф қилинган деган Суюқ бўлса инсоннинг кафтини текис қилиб сув олганда ундан қолган миқдоричаси билан намоз ўқиса бўлади дейилган, бу уствош учун халосми ёки бадангаям талуқлими.Пешобга охшаш сачраган игнани учичаси кечиримлидир деган.Баъзида еш болаларни кечки пайт хожатга обчиқишга тўғри келади, шунда қизболаларни нажосати игнани учичаси сачраса хам, кечиримли бўладими ёки қизболани нажосатини хукми бошқача бўладими?2 Кифояни намозда тахоратни кетган киши хақида фасл 366 бети, давоми 372 бетида имомни ташаххуддан кегин тахорати кетса, имомни ва бирга бошлаганларни намози тамом бўлади, лекин кегин келиб қўшилган одамни намози бузилади, чунки бузилган нарсани устига бино қуриб бўлмайди дейилган.Шу холат юз берса бошидан ўқиш шартми ёки давом этираверадими, шунга илтимос ойдинлик киритиб берсангиз.Аллохга шукур сизлар орқали жуда кўп нарсаларни билиб олмоқдамиз. Жавобингиз учун каттадан катта рахмат?
Ва алайкум ассалом!
1-бу баданга ҳам таълуқли.
2-Қиз боланинг нажосати ҳукми ҳам агар игнанинг учичачси бўлса кечиримлидир.
3-бошидан ўқиш шарт. Валлоҳу аълам.