Ассалому алайкум! Қилаётган ишингизни Аллоҳ таоло осон қилсин. Бир муслима синглимнинг уйдагилари, турмуш ўртоғи ва қайнонаси ҳижоб кийишига қаршилик қилишаяпти. Шунинг учун синглим эрини сўзларига кириб ҳижоб ўрамаслиги керакми? Маслаҳат берсангизлар. Аллоҳ таоло илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! - Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди. Жумладан, ота-она фарзандини Аллоҳ таолога гуноҳ бўладиган ишга ундаса, уларга итоат қилиш керак эмас. Жумладан, ҳижобга қарши турсалар ҳам. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/savol-16068/
http://savollar.islom.uz/savol-12593/
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=20876.0