Ассалому аликум Қабрга қараб номоз ўқиса бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳеч қандай тўсиқсиз бўлса, жоиз бўлмайди.
عَنْ أَبِي مَرْثَدٍ الْغَنَوِيِّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَا تُصَلُّوا إِلَى الْقُبُورِ، وَلَا تَجْلِسُوا عَلَيْهَا
Абу Марсад Ғанавий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Қабрларга қараб намоз ўқиманглар, уларнинг устига ўтирманглар», деганларини эшитганман».
Муслим ривояти. Валлоҳу аълам!