Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Укамга рўза тутиш фарзми?

11:57 / 02.06.2015 | Anas | 6533

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Менинг укам ҳозир 14 ёшда. Алҳамдулиллҳ 5 вақт намозини ўқийди. Энди рамазоннинг рўзасини тутиш ҳам фарзми? Маълумотларга қараганда ўғил болалар биринчи эҳтиломдан сўнг вояга етган ҳисобланар экан ва унга диндаги барча фарз амаллар фарз қилинар экан! Менинг укам ҳали эҳтилом бўлмаган. Шунга сизларнинг маслаҳатингиз керак! Машшаққатларингиз учун Аллоҳ рози бўлсин сизлардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Балоғатга етмаган бўлса фарз эмас. Эҳтилом бўлганидан бошлаб рўза фарз бўлади.
БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ
Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:
1. Тушида булғаниши;
2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;
3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.
Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:
1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;
2. Тушида булғаниши билан;
3. Ҳомиладор бўлиши;
4. Ўн беш ёшга тўлиши. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat