Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳорат бузиладими?

07:51 / 02.06.2015 | Sunny | 5003

Ассалому алайкум! Азиз устозлар биз ёш авлодга тўғри йўлни кўрсатаётганингиз учун раҳмат сизларга. Агар таҳоратли одамни пашша чақса яъни қонини сўрса таҳорат бузиладими? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/368-ta-oratga-oid-savol-zhavoblar

САВОЛ: Чивин, сўна, канага ўхшаш қон сўрувчи ҳашоротлар чақиши билан таҳорат синадими?
ЖАВОБ: Бу ҳашоротлар чивинлар каби кичикна бўлиб, сўрган қони оқадиган миқдорда бўлмаса, таҳорат синмайди. Агар кана, зулук каби каттароқ ҳашорот бўлиб, сўрган қони оқадиган миқдорда бўлса, таҳоратни синдиради.
Фатавои Самарқанд” китобида келтирилади:
Кана инсон аъзосини чақиб қонини сўрса, агар у (кана) кичкина бўлса, таҳорат синмайди, чунки унинг сўрган қони оқувчи эмас. Агар у (кана) катта бўлса, таҳорат синади. Чунки унинг сўриган қони оқувчи қондир”. Муҳийтул-Бурҳоний лил-Имам. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat