Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Хатм қилиш қоидалари

19:12 / 01.06.2015 | Azizaxon_05 | 2964

Ассаламу алайкум! Азиз диндошлар! Аллоҳ сизларни Ўз ҳимоясида асрасин! Саволим шундан иборат: Мен сиз тавсия қилган машҳур қори Маҳмуд Халил Ҳусарий ҳазратларининг Қуръон ўқиш қоидалари билан ўрганиб, ўқимоқдаман. Шу йўсинда ҳам тафсирини ҳам ўқиб ўрганаяпман. Аввал 10 та оят, сўнг тафсир, яна 10 та оят сўнг яна тафсир ўқиб давом эттираяпман. Шу ўқишим ҳам хатмга кирадими? Ёки хатм фақат асл китобдан қилинадими? Бу ўқишимни мен фақат бегим кунлари ишхонамда тушлик вақтимда 1 соат ўқийман. Уйга бориб Қуръон китобидан фақат дам олиш кунлари ўқийман. Бошқа пайт айтарлик вақтим бўлмайди. Уйда Қуръондан, ишхонамда компьютердан ўқисам, шунда алоҳида китобдан ва алоҳида компьютердан хатм қилган бўламанми? Тугаганида 2 та хатм ўрнига ўтадими? Катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Албатта ўтади. Таровеҳларда ўқигувчи қори тарафидан ҳам, эгшитгувчилар тарафидан ҳам Қуръон хатм қилинган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat