Ассалому алайкум! Ёшлигимиздан “Қиблага оёқ узатма“, “қиблага авратингни кўрсатма” қабилидаги таъқиқларни эшитганмиз. Ҳожатхона, чумилиш хоналарида ҳам “қибла” тушунчаси ўз кучида қоладими? деб берилган саволга бир иккита ссылкалар жавоб тарзида берилди. Уларнинг иккисида ҳам ҳожатхона ва чўмилиш хонаси ёдга олинмаган. Саволнинг мақсади ҳам шу эди. Ўша ерларда бунга амал қилинадими? Олдиндан катта раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Чўмилаётган пайтда, ҳалода ва яқинлик қилинаётган пайтларда қиблага юзланиш макруҳдир. Валлоҳу аълам.