Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Барча сайт аъзоларига! ! !

09:15 / 21.11.2013 | Mamurjon Chimkent Sayram | 2163

Сайт аъзолари! Сизларга бир таассуфли нарса хусусида сўзламоққа ижозат бергайсизлар. Жуда кўп саволларда илгари сўралган саволлар намоёндир. Зеро, сайтда излаш хизмати жорий қилинган бўлиб, излаш хизмати жорий сайтдан ва эски архив сайтдан сизнинг излаётган саволингизга ўхшаш саволларни тақдим этади. Ва шу билан бирга жавобларини ҳам. Биз қайта-қайта бир мавзуда савол бераверсак, ҳам Шайх ҳазратларини вақтини оламиз, ҳам администраторларнинг вақтини оламиз, ҳам ўзимизга ўхшаган сайт аъзоларининг вақтини оламиз, ҳам ўзимизга бўлган ҳурматни, иззатни топтаган бўламиз. Келинглар, бирор ҳолат юзасидан муболаға туғилдими, аввало соддароқ тарзда ушбу ҳолатни тасвирлайдиган сўзларни аввал лотин ҳарфида, кейин кирилл ҳарфида излаш хизмати орқали излаб кўрайлик. Ахир, бу билан биз аввало Шайх ҳазратларини вақтини тежаган ва асабларини бузмаган бўламиз. Шу жумладан администраторларнинг ҳам вақтини, асабларини тежайлик! ! ! Сайтда яратилган қулайликлардан ўз ўрнида бекаму кўст фойдаланайлик! Деярли 10% саволларда “Бу саволга жавоб берилган, уни мана бу линкдан ўқинг” деган жавобни ўқиб, баъзан хуноб бўламиз. Иншоаллоҳ, бу гапларимни оғир олмайсизлар. Аллоҳ насиб қилса, бу мавзуни бошқа кўтармасдан чиройли тарзда қабул қилсак, бағоят гўзал иш бўлар эди. Аллоҳ барчамизни яхшиликда жам қилсин!


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

 Саломат бўлинг! Биз сизга ўхшаган ақлли, фаросатли, илмли ва одобли кишиларимиз ила фахрланамиз.

Топ рейтинг www.uz Openstat