- Ва алайкум ассалом! Аллоҳга шукр қилишни тил билан айтибсиз-ёзибсиз. Бандага шукр қилиш деган нарса ҳам бор. Сиз ҳам вақтлар келиб катта бўлиб амакингизни мақомида бўлганингизда одамга шукр қилиш қандай бўлишини тушунасиз.
عَنْ أُسَامَةَ بْنِ زَيْدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " أَشْكَرُ النَّاسِ لِلَّهِ تَعَالَى أَشْكَرُهُمْ لِلنَّاسِ
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамларнинг Аллоҳга энг кўп шукр қилувчиси одамларга шукр қилувчироғидир” дедилар.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا يَشْكُرُ اللهَ مَنْ لَا يَشْكُرِ النَّاسَ
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур айтмаган киши Аллоҳга шукр қилмаган бўлади», дедилар».
Шарҳ: Бу жуда эътиборга сазовор нарса. Демак, ўзига яхшилик қилган шахсга раҳмат айтиб, ўзининг розилигини билдирмаган одам Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайдиган бўлади.
Шунинг учун бир одам бизга яхшилик қилса, унга албатта ташаккур айтиб, мукофотлаш керак бўлади.
2. Таклиф учун катта раҳмат. Албатта имкон топилиши билан ҳаракат қиламиз. Валлоҳу аълам!