Ассалому алайкум! Ҳайъат аъзолари. Аллоҳ сизларга Ўзи ёрдамчи бўлсин! Иш берувчи, ойлик маошга ишлайдиган ишчиси билан муддати ўтиб сотилмай қоладиган маҳсулотларнинг пулини ойлик маошидан ушлаб қолишни шарт қилиб шартнома қилиши шариатга тўғри келадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Ассaлому алайкум!
Ва алайкум ассалом! Тўғри келмайди. У нарсаларни олишни ҳаридорнинг қалбига солиш Аллоҳнинг иши. Валлоҳу аълам.