Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

15:58 / 21.05.2015 | МУЗАФФАР ТУРДИМАМАТОВ | 2403

Ассалому алайкум! Менинг уйим масжиддан бир километр узоқда. Саволим шуки аср ёки шомга чиқишдан олдин қалбимда ниятни қилиб, биров билан гаплашмасдан, такбир айтиб имомга иқтидо қилсам бўлаверадими. Агар биров билан гаплашиб қолсачи? Унда бошқаттан ниятни қалбдан ўтказишим шартми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Такбири таҳримага улаб иқтидо қиладиган бўлса, унинг (ўша вақтнинг) намозини ва унга(имомга) иқтидо қилишни қасд қилади.

"Кифоя" китобидан

Бундан мақсад имомга иқтидо қилаётган вақтда ўша намознинг ва имомга бўлган иқтидонинг нияти топилиши керак. Ният уйингиздан чиққандан то иқтидо қилгунингизча давом этадими ёки иқтидо қилаётган вақтингизда топиладими фарқи йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat