Ассалому алайкум! Жамоат намозларида имом ўнг ва чапга салом берганидан кейин баъзи бир одамлар дарров ўринларидан туриб кетишади. Ваҳоланки ҳали имом намозни тугатмаган бўлишига қарамасдан. Саволим имомга иқтидо қилган одам қайси ҳолатгача иқтидо қилиши керак?
Ва алайкум ассалом! Имом салом бергач барчанинг намози тугаган бўлади. Таҳорати қистаган кишилар бемалол чиқиб кетишлари мумкин. Шунингдек мусофир бўлиши мумкин ёки уловини бошқаларга халақит берадиган жойга қўйган бўлиши ёки бирор жойга шошилаётганлар ҳам, фарздан кейин суннат намозлари бўлган намозларда суннатини уйда ўқимоқчи бўлганлар ҳам чиқиб кетса бўлади. Лекин фарз намозлари адо қилингандан кейинги вақт дуо мустажоб бўладиган вақтлардан биридир. Буни ғанимат билиш керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан кейин дуо қилганликлари ҳадисларда собит бўлган. Валлоҳу аълам.