Ассалому алайкум! Бизи қишлоқда футбол бўйича кичкина турнир бўляпти. Унда ўнтача каманда 80мингдан пул йиққан. Оҳирида ғолибга шу йиғилган сумма берилади. 1) бундай келишув қимор эмасми? 2) биз хам бу турнирга қўшилганмиз(пул қўшганмиз). Агар бу қимор бўлса қиморга пул тиккандек гунохкор бўлиб қолмаслик учун нима қилайлик? Тўғриси мен буни қиморлигини ўйламаган эканман.
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу айни қимор бўлади.
2). Ўйинчилар мутлақо пул бермаслиги керак. Турнирнинг совринига ўйинга мутлақо аралашмайдиган учинчи тараф бўлган бирор киши хомийлик қилса, шунда ғолиб совринни олиши мумкин. Валлоҳу аълам!