Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Гўшт маҳсулотларига чиқарилган фатво

06:41 / 30.04.2015 | Dostonbek Toshmatov | 2636

Ассалому алайкум! Аллоҳ ишларингизни ривожини барокотли қилсин. Менинг саволим қуйидагича. Ҳозирда мен Жанубий Кореяда ўқийман. Бу ернинг таомларини эстеъмол қила олмаймиз. Чунки ишончимиз йўқ. Аммо бу ерга Австралия давлатидан мол гўштлари олиб келиб сотишмоқда. Лекин шу гўшт маҳсулотлари ҳам бебисмиллаҳ сўйилади. Бу ерда “Австралиядан олиб келинаётган гўштларини истеъмол қилаверинглар” деган фатво чиқаришди. Шу гўштдан биз ҳам таом тайёрлаб есак бўладими? Ахир бу гўшт маҳсулотлари сўйилаётганда “Бисмиллаҳ, Аллоҳу акбар” дейилмаганку. Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимизда икки нарсани асосий қоида қилиб олинган. Биринчиси: Асли ҳаром бўлган нарсани шаръий йўл билан ҳалол қилинганлиги собит бўлмагунича ҳаромлигича қолади. Масалан: гўшти ейиладиган ҳайвонлар шариатга мувофиқ сўйилмаса, улардаги оққувчи қон чиқиб кетмаганлиги ва Аллоҳнинг исми зикр қилишлик топилмагани учун ҳаромлигича қолади. Тасмия айтиб сўйилганлиги собит бўлгач, ҳалолга ҳукм қилинади. Иккинчиси: Асли ҳалол бўлган нарсалар бирор йўл билан ҳаром қилинганлиги собит бўлмаса, ҳалоллигича қолади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat