Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Офицант иш ҳақи фоизда

16:20 / 18.08.2021 | Azimjon | 960

Ассалому алайкум! Чойхонада офицант болиб ишлайман ҳизмат ҳақимиз мижозни олган егулиги нархига 10 % қошиб олинади шундан 7% офицантларга берилади. Иш бошқарувчи заказ олади офицант боллар устидан назорат қилади унинг иш ҳақи офицант болларнинг 7% ҳизмат ҳақидан 2 ҳисса олинади яни 8 та офицант ишлаган 7% ҳизмат ҳақи 10 тага бўлинади. Бу ерда иш бошқарувчи 2 кишини пулини олади иш ҳақи сифатида. Шу иш тўғрими, яъни офицант иш ҳаққидан олиши?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунгача фуқаҳоларимиз “ижарага ёлланган кишининг хизмат ҳаққи муайян бўлиши керак” деган қоидани “муайян нарса ва миқдор билан” деб тафсир қилар эдилар. Яъни “хизмат ҳақини фоизда белгилаш жоиз эмас” дер эдилар. Шу кунларда дунё миқёсида кенг тарқалган пул ўтказмалари ҳақида эса “жоиз” деган фатвони бермоқдалар. Бу эса ўз-ўзидан хизмат ҳақини фоизда белгилаш жоизлигини тақозо қилади. Чунки пул ўтказма ишлари ижара ҳисобланади ва ундаги хизматлар ҳақи фоизда белгиланган. Ўтказилаётган пулнинг миқдорига қараб хизмат ҳақлари ўзгаради. Шу фатводан келиб чиқиб, официантларнинг хизмат ҳақларини фоизда белгилаш ҳам жоиз бўлади. Келишув асосида шундай тақсим қилинса, зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat