Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тасаввуф ҳақида тасаввур

14:39 / 24.03.2015 | Solijon ibn Abduqodir | 2896
Савол: “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидан олмоқчи эдим. Шу китобда ёзилган амаллар ва зикрларни ўқиб, устозга қўл бермасдан бажариб юрсам бўладими? Ёки албатта бирор одамга қўл беришим керакми? Агар мумкин бўлса, орада 1 кун ёки 2 кун бажармасам гуноҳкор бўлиб қолмайманми? Аллоҳ олиб бораётган ишларингизда Ўзи қўлласин. Ҳар биримизни адашиб қолишлигимиздан Ўзи сақласин.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалам! Байъат қилиш (қўл бериш) суннат амалдир. Вақти келиб барибир бирор шариатни маҳкам тутган муршиди комилга шогирд бўлиш даркор. Чунки муршид руҳий табиб ва тарбиячи ҳисобланади. Руҳий маънавий камчиликларни аниқлаш ва муолажасини қилиш унинг вазифасидир. Ҳозирча “Тасаввуф ҳақида тасаввур” китобидаги маълумот ва тавсиялар кифоя қилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat