Ва алайкум ассалом! Агар ҳозирги пайтда ўқиб турган жойингизда ўқишни давом эттиришга бирор монелик бўлмаса, у христиан универститетига ўқишни кўчирманг. Лекин иложи йўқ, бундан бошқа чораси бўлмаса, Ҳаннам универститетида ўқиш жараёнида сизнинг ақийдангиз, ахлоқингиз, энг асосийси динингизга ҳалал бўлмаса, яъни эътиқодингиз бошқача тарафга ўзгариб кетиш хавфи бўлмаса, ўқишни кўчиришингизни зарари йўқ. Валлоҳу аълам.