юракда қайғу бўлиб келаётган мавзуни гапирдингиз. икки йил аввал ифторликка нарса олгани бозорга кирдик. турмуш ўртоғимга рамазон кунида қарашиб юборай деб кирдим. бир четда у кишини кутиб турсам, бошида рўмоли бор бир қиз бемалол маккажуҳори еб турибди. ўзимни тута олмай бориб унга:"Рўза тутмадингизми?", дедим. беҳижолат йўқ дейди. "Бунақа ҳамманинг олдида еб турманг" десам шунақа ўқрайдики, еб қўяй деди.ўтган йили узрлик бўлган кунларимдан бирида яна болалар мактаби учун нарса олгани бозорга тушдим. жуда иссиқ эди. бир ҳижобли аёл ўрта кўчада катта бакалашкани кўтариб сув ичяптида. шунақа ёмон бўлиб кетдим. оғзим очиқ бўлса ҳам, иссиқдан оғзим қуриб ёпишиб қолса ҳам бир қултум сув ичиб олишни ўзимга эп кўрмадим. сиз айтгандек яқинда бир дугонамнинг турмуш ўртоғи автобусда кетаётиб нарса еб ичаётганларга чидамай, рамазоннинг кунида рўзадорларга озор берманглар деб юборибди.рамазонда уйимдан ташқарига чиқишга юрагим бетламайди