Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

ёлғон

00:00 / 02.03.2009 | eski savollar | 2242
ассалому алайкум ва Рохматуллоҳи ва барокат ҳурматли устоз Шайх хазратлари динда ёлг'он гапиришликка жуда қаттиқ қаралади лекин диннинг ёки диндош биродарларнинг фойдаси учун ва фитнага қолмаслик учун ёлг'он гапирса бо'ладими ?қай о'ринларда ёлг'онга руҳсат берилган ёки ёлг'он гапиришлик умуман руҳсат ё'қми илтимос устоз аниқроқ тушинтириб беринг сиздан ва биздан Оллоҳ рози бо'лсин

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Исломда ёлғон ҳаром ва катта гуноҳ ҳисобланса ҳам, ундан каттароқ зарарни қайтариш учун уч ҳолатда истисно тариқасида ёлғон ишлатишга рухсат берилган.1. Одамлар орасини ислоҳ қилиш.Мусулмонларнинг бир-бирлари билан урушиб юришлари жуда ҳам ёмон иш. Бу ёмон иш оқибатида инсонлар ва жамиятлар ораси бузилади. Кишиларнинг бир-бирлари билан хусуматлашишлари, уришишлари барча бало-офатларнинг бошидир. Шунинг учун, бу ҳолат пайдо бўлиши билан қандай қилиб бўлса ҳам уни бартараф қилишга ўтмоқ зарур. Бу йўлда ҳатто ёлғон гапирилса ҳам рухсат. Одамларнинг орасини ислоҳ қилиш учун ёлғон гапирган одам фақатгина яхшилик учун ёлғон гапиради. 2. Урушда ғалаба қилиш учун.Душман билан бўлаётган қуролли қарама-қаршилик ҳаёт- мамот жанги бўлади. Бу жангда душман қўлидан келган барча ишларни, жумладан, ёлғонни ҳам ишга солади. Агар аскар енгилса, барча уммат ва миллат душман асорати остида қолади. Шунинг учун ҳам кўпчилик манфаати йўлида душманни доғда қолдириш учун ёлғон гапиришга рухсат берилган.3. Оиланинг аҳллигини сақлаб қолиш учун.Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида аҳамият касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсадилар. Ота-онанинг жанжаллари садоси остида ўсган болалар эса салоҳиятли фуқаро бўлишлари мумкин эмас. Шунинг учун ҳам эр-хотин орасидаги ўзаро аҳиллик жуда ҳам муҳимдир. Ана ўша аҳилликни сақлаб қолиш мақсадида эри хотинга бир-бирларига яхшилик маънода ёлғон гап айтишларига рухсат берилган.Ушбу истисно тариқасида рухсат берилган уч ҳолатдан бошқа ҳолларда ёлғон гапириш мумкин эмас.Умму Кулсум бинти Уқба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Бу аёл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган биринчи муҳожиралардан бўлган эди. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас, хайрни айтади ва хайрни етказади», деганларини эшитган экан. «Мен у зотнинг одамлар «ёлғон» дейдиган нарсадан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсага; урушда, одамлар орасини ислоҳ қилишда ва эрнинг ўз хотинига ва хотиннинг ўз эрига гапиришида рухсат берганлар», деди у».Тўртовлари ривоят қилган.Абу Довуднинг лафзида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғондан бирор нарсага рухсат берганларини эшитмаганман. Илло уч нарсани «ёлғончи ҳисобламайман» дер эдилар: одамлар орасини ислоҳ қилган одамни. У бир гапни айтса, ундан ислоҳдан бошқани ирода қилмайди. Урушда сўз сўзлаган кишини ва ўз хотинига сўз айтган эрни ҳамда ўз эрига сўз айтган хотинни», дейилган.Гапни буриб гапириш, яъни, киши оғир ҳолга тушиб қолганда сиртидан бошқа, ичида бошқа маъно берадиган гапни айтиб очиқ-ойдин ёлғон гапирмай қутилиб кетишга рухсат бор.Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, гапни буриб гапиришда ёлғондан қочиш майдони бордир», дедилар».Ибн Адий ва Байҳақий ривоят қилган.Ислом оламида Қуръони каримни махлуқ дейиш фитнаси чиққанда халифа ҳаммани бу гапни айтишга мажбур қилишга ўтган. Навбат имом Шофеъийга келганда у киши: «Албатта, манна булар махлуқдирлар», деб тўрт панжаларини кўрсатган. Тафтишчилар буни, тўрт илоҳий китоб; Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонлар махлуқ, деб айтилганини англаганлар. Имом Шофеъий бўлсалар, тўрт панжани ирода қилганлар. Ўзининг золимлиги билан донг таратган Ҳожжож золим саҳобаларнинг бирларидан: «Мен ҳақимда нима дейсан», деб сўраган. Шунда у киши: «Сен қоситсан», деган. Араб тилида «қосит» сўзининг икки қарама-қарши маъноси бор. Бу сўз ҳам одил, ҳам жабр қилувчи маъноларини билдиради. Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу Ҳажжожга, сен қоситсан, деганида ўша ерда турганлар унга: «Сени мадҳ этди», дейишган. Аммо Ҳажжожнинг ўзи: «Йўқ, у мени жабр қилувчи» демоқда, деган.

Топ рейтинг www.uz Openstat