Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фаришталар

20:07 / 21.03.2018 | Ilyosbek | 5596

Ассалому алайкум! Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин. Бир гап эшитдим инсон гунох иш қилса фаришталар у гунохни 3-соат ёзмай турадикан. Агар шу вақт ичида инсон бу гуноҳи учун истиғфор айтмаса кейин гунохи ёзиладикан. Шу гап қанчалик тўғри?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Ёзилган нарсани ўчиртириб қўйиш Аллоҳ таолонинг қўлида. Буни шарт тавба қилиш. Аллоҳ таоло “Роъад” сурасида марҳамат қилади:

يَمْحُو اللّهُ مَا يَشَاء وَيُثْبِتُ وَعِندَهُ أُمُّ الْكِتَابِ۝

39. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган нарсани маҳв қилур ва собит қолдирур. Она китоб Унинг ҳузуридадир. Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу оятнинг тафсирида “Фаришталарга гуноҳни унуттириб қўяди” деганлар. Бир ривоятда “Аллоҳ ёмонликлар девонидан унинг гуноҳини ўчириб қўяди” дейилган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat